Ўзбекистонда янги русумдаги автомобиль ишлаб чиқарилади

Улашиш:

Ўзбекистонда келгусида иккита янги автомобиль модели ишлаб чиқарилади. Бу 2022-2026 йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясидаги «Йўл харитаси» лойиҳасида сўз боради.

Лойиҳада қайд этилишича, автомобилсозлик соҳасида кооперацияни янада ривожлантириш ҳисобидан ишлаб чиқариш ҳажмини 1,4 баробар, экспорт ҳажмини эса 2 баробар ошириш режалаштирилган.

Саноатдаги мавжуд корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларини ошириш мақсадида:

  • янги интеграциялашган глобал платформага ўтиш билан йиллик қуввати 190 000 дона енгил автомобилларнинг 2 та янги моделини ишлаб чиқариш бошланади;
  • UzAuto Motorsнинг Хоразм вилояти филиали қуввати 70 мингдан 100 мингтага ошади.

Шунингдек, ҳукумат 2026 йилгача экспорт ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқади.

Шу тарзда:

  • СCД технологиясидан фойдаланган ҳолда автомобиллар ишлаб чиқариш бошланади;
  • йилига 30 мингтагача «Nexia» автомобилини экспорт қилиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, енгил автомобилларни маҳаллийлаштириш даражасини 60 фоизгача ошириш бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқилади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.