UzAuto Motors: Chevrolet Tracker ва Onix бу йил Spark ва Nexia ўрнини эгаллайди

Улашиш:

Жаҳон автомобилсозлик саноатига яримўтказгичлар ва логистика билан боғлиқ глобал инқирозлар, шунингдек, Шарқий Европада кузатилаётган геосиёсий муаммолар ўз таъсирини ўтказди, бу ҳам ишлаб чиқариш ҳажмига, ҳам автомобиль нархи ва уни кутиш муддатларига сезиларли таъсир кўрсатди.

JD Power ва LMC Automotive автомобилсозлик саноати таҳлилчиларининг ҳисоботига кўра, АҚШда июнь ойида автомобилларнинг ўртача нархи рекорд даражада 45 844 долларни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 14,5 фоизга кўпдир.

Нархларнинг кўтарилиши Россиянинг бозорига ҳам ўз таъсирини кўрсатди — 2022 йилда компания автомобиллар нархини ўртача 30−40 фоизга оширди.

Глобал катаклизм оқибатида автомобиль ишлаб чиқариш ҳажмининг камайиши юзага келди: Буюк Британияда микрочипларнинг етишмаслиги туфайли автомобиль ишлаб чиқариш 41 фоизга камайди ва жаҳон автомобилсаноати лидери Honda Motor таъминот занжири ва логистика билан боғлиқ доимий муаммолар туфайли Японияда 2022 йилда режалаштирилган ишлаб чиқаришни 30 фоизга қисқартиришини маълум қилди.

Худди шу тенденция Европа Иттифоқи мамлакатларида ҳам кузатилмоқда. Европа автомобиль ишлаб чиқарувчилар Ассоциациясининг ҳисоботига кўра, Европа Иттифоқида янги енгил автомобилларни рўйхатдан ўтказиш пасайишда давом этмоқда.

Йиллик ҳисоб-китобларга кўра, мавсумий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда, АҚШда янги автомобилларнинг умумий савдоси июнь ойида 13,1 миллион донани ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 2,3 миллион донага кам.

Бу йил глобал автомобиль савдоси 81,4 миллион дона билан олдинги ҳолатини сақлаб қолиши кутилмоқда. Чунки Хитойдаги микрочип танқислиги ва кузатилган карантин савдо ҳажмига ўз таъсирини ўтказди.

Автомобилларни кутиш муддатига эътибор қаратсак, Hyundai Motor ва Kia жорий йилнинг март ойида Жанубий Кореядаги мижозларга тўланган, аммо етказиб берилмаган автомобиллар сони жами 1 миллиондан ошиб кетиб, уларнинг кутиш муддати 18 ойгача етди. Худди шу даврда Toyota Tundra`нинг баъзи версияларини АҚШга етказиб беришни ваъда қилмоқда. Япония бозорида Toyota Land Cruiser 300 автомобилининг кутиш муддати ҳали ҳам 4 йил.

«UzAuto Motors» АЖ жорий йилнинг биринчи 6 ойлигида 160 минг дона автомобиль ишлаб чиқарди. Шунингдек истеъмолчиларнинг талабларини инобатга олиб, янги автомобиль моделларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Истеъмолчиларнинг замонавий автомобилга бўлган талабининг ортиб бораётганлиги сабабли, «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш линияларини босқичма-босқич янги автомобиль моделларига ўтказмоқда.

Детройтда General Motors компанияси вакиллари билан моделлар қаторини янгилаш ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш доирасида ўтказилган музокараларда, «UzAuto Motors» заводи ишлаб чиқариш қувватини сезиларли даражада ошириш бўйича келишувга эришилди. Шунингдек, Chevrolet Tracker ва Onix билан бир қаторда Chevrolet автомобилларининг замонавий моделлари билан кенгайтириш ва ишлаб чиқарилаётганларини янгилаш (facelift) бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Айтиб ўтадиган бўлсак, жорий йилнинг июль ойида Chevrolet Tracker автомобили ишлаб чиқарилишини йўлга қўйди. Орадан бир ҳафта ўтгач, PPV (пред-продакшн) босқичида биринчи Chevrolet Onix автомобилини ишлаб чиқарди. 2023 йил бошида Chevrolet Onix автомобилини ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Конвейерларнинг янги автомобиль моделларини ишлаб чиқаришга ўтказилиши муносабати билан, 2022 йил якунида Chevrolet Spark ва Nexia автомобилларини ишлаб чиқариш тўхтатилади. Қолган бутловчи қисмлар йил давомида ушбу автомобиль моделларининг турли конфигурациялардаги сўнгги партияларини чекланган миқдорда ишлаб чиқаришни давом эттириш имконини беради. Бугундан бошлаб, ушбу Chevrolet Spark ва Nexia автомобиллари сотувга чиқарилади.

Шунингдек, Ўзбекистонда UzAuto Motors автомобилларига бўлган талабнинг юқори эканлигини инобатга олиб, компания Chevrolet Spark ва Nexia автомобиллари экспорт ҳажмининг бир қисмини ички бозорга йўналтиришга қарор қилди.

Четга экспортга жўнатиладиган комплектациялар бир қатор қўшимча опцияларни ўз ичига олади, жумладан: Евро 5 катализаторли двигатель, ERA-GLONASS тизими, иккита рангга эга бўлган корпус ва бошқалар. Сотувга чиқариладиган автомобиллар комплектациясига қараб, кучайтирилган двигатель, картер ҳимояси, чар қопламали руль, қорайтирилган орқа ойна, қўшимча динамиклар, ён хавфсизлик ёстиқчалари ва механик узатмалар қутиси билан жиҳозланади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.