Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида бир аёл тўққиз ёшли қизига тан жароҳати етказган. У қиздирилган ошхона темир жиҳози билан боланинг қўллари ва юзини куйдирган.
Айни пайтда қиз туман касалхонасида шифокорлар назорати остида турибди, унга барча керакли тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Бундан ташқари, олинган жароҳатлар даражасини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланган.
Ҳодиса юзасидан оилавий зўравонлик тўғрисидаги модда бўйича жиноий иш қўзғатилган. Вазият болалар Омбудсмани томонидан алоҳида назоратга олинган. Тергов давом этмоқда.