Йилига 500 мингта автомобил: UzAuto Motors ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади

Улашиш:

General Motors 2023 йилда UzAuto Motors заводига автомобил ишлаб чиқариш ҳажмини 500 000 донагача оширишга кўмаклашади. Ишончли манбаларнинг келтиришича, Ўзбекистон делегацияси АҚШда General Motors концерни билан музокаралар олиб борган.

Томонлар ҳамкорликни фаоллаштириш ва UzAuto Motors’нинг 3 та заводида 2023 йил охиригача автомобил ишлаб чиқариш ҳажмини бир ярим баробарга — 500 минг донагача оширишга келишишди.

Ушбу режаларнинг амалга оширилишини назорат қилиш мақсадида «Ўзавтосаноат» АЖ раҳбари Шавкат Умурзаков ва бошқа соҳа раҳбарлари Асака шаҳрига жўнаб кетишди.

General Motors компанияси микрочип қисмлари, бошқарув микросхемалари ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган борт электроникалари узлуксиз етказиб берилишини таъминлашга ёрдам беради.

Жорий йилнинг феврал ойида Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтказилган йиғилишда йилнинг дастлабки 6 ойида 160 000 автомобил ишлаб чиқариш, йил сўнггида эса 275 минг дона автомобил ишлаб чиқариш имконини бериш учун зарур бўлган бутловчи қисмларни етказиб берилишини таъминлаш топшириғи берилганди.

Бироқ завод режалари бу кўрсаткичлардан ошиб кетмоқда: бу йил UzAuto Motors Асака ва Питнакдаги заводларида 340 000 дона автомобил ишлаб чиқаришни режалаштирган. Ушбу ишлаб чиқариш ҳажми UzAuto Motors учун рекорд кўрсаткичдир: заводнинг лойиҳавий қуввати йилига 250 000 автомобилни ташкил этади.

Ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши автомобил учун навбатларни қисқартириш имконини беради.
Хозирча янги лойиҳани амалга ошириш муддати ҳали расман эълон қилинмаган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, йилига 500 000 дона автомобил ишлаб чиқариш жуда амбицияли ва деярли ҳаёлий вазифага ўхшайди. Бундан ташқари, манба йилига ярим миллион автомобил ишлаб чиқариш вазифаси 2023 йил охирида бажарилиши кераклигини таъкидламоқда.

Эслатиб ўтамиз, бу йил UzAuto Motors иккита янги — Chevrolet Tracker ва Chevrolet Onix моделлари ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Ушбу автомобил моделларни ишлаб чиқариш ҳажми йилига 190 минг донани ташкил этиши режалаштирилган.

Эҳтимолга кўра, компания бошқа янги моделларни ишлаб чиқариш орқали ҳам рекорд ҳажмларга эришиш мумкин.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.