Ўзбекистонда «Мир» карталарига хизмат кўрсатиш тўхтатилди

Чоп этиш

23 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда «Мир» карталарига хизмат кўрсатиш техник сабабларга кўра тўхтатилди.

Бу ҳақда Uzcard хабар берди. 

Ўзбекистонда «Мир» кобейдж картасини қуйидаги банклар муомалага киритган эди:

- Алоқабанк
- Микрокредитбанк
- Миллийбанк
- Туронбанк
- Халқ банки
- Қишлок қурилиш банк

Бугунги кунда Туронбанк, Микрокредитбанк ва Халқ банки сайтларидан «Мир» карталар бўлими олиб ташланган.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив