Халқ банки Жиззах вилояти филиалида юзага келган муаммо бартараф этилди

Улашиш:

Sangzor.uz интернет сайтида “Жиззахдаги Халқ банкига қатнаб сарсон бўлаётган халқ” сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Материалда Халқ банки Жиззах вилояти филиалида карантин қоидаларига амал қилинмаётгани, одамлар тўплангани, фуқаролар “Суюнчи” пулини ололмай, навбат кутиб қолгани акс этган ҳолат юзасидан маълумотлар келтирилган.

Халқ банки ушбу ҳолатни ўрганиб, қуйидагиларни аниқлади. Банкнинг Жиззах вилояти филиали Амалиёт бўлимида 2020 йил 7 сентябрь куни соат 09:00 дан 13:00 гача банк дастурий таъминотида техник носозлик юзага келган. Оқибатда ўша муддатда дастур вақтинча ишламаган.

Бу ҳолат эса банк биносига “Суюнчи” пули олиш учун келган фуқароларда норозилик келтириб чиқарган. Шундан сўнг, техник носозлик бартараф қилиниб, фуқароларнинг “Суюнчи” пуллари чиқим қилиб берилган.

Шунингдек, юқорида айтилган мақолага ҳавола қилинган фотосурат Халқ банки Жиззах вилоят филиали Амалиёт бўлимига тегишли эмас ва мижозларга лотерея билети мажбурий сотилмаган.

Айни пайтда филиалда ходимлар карантин қоидаларига амал қилган ҳолда фаолият олиб бормоқда. Келиб чиққан ноқулайликлар учун банк мижозлардан узр сўрайди. 

Халқ банки Жиззах вилояти филиали Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.