Абу-Али Ниёзматов: Оқтошда 53та кўп йиллик шумтоллар чопилган. Уларнинг айримлари 100 ёшдан ошган

Улашиш:

Оқтошда 53та кўп йиллик шумтоллар чопилган.   Бу ҳақида таниқли жамоат арбоби ва журналист Абу-Али Ниёзматов айтиб берган.

"Булар оддий шумтол эмас, кўпчилиги Чор Россия даврида экилган. Яъни, бу 100 ёшдан ошган дарахтлардир ва улар нафақат табиий, балки тарихий аҳамиятга ҳам эга", - дея таъкидлади у.

"Академик Русанов номидаги Ботаника боғининг дендрологи Атиргул Холмирзаева мутахассис сифатида чақиришган, у барча дарахтлар тирик ва соғлом бўлганини айтган. Дастлабки маълумотларга кўра, бу ишга мебел ишлаб чиқарувчилар буюртма берган. Мен вазиятни янада ўрганиб чиқаман ва мазкур вахшийлик орқасида ким турганини айтиб беришга ҳаракат қиламан", - деди у.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.