Песков Россия ядро қуролидан қай ҳолатда фойдаланишини айтди

Улашиш:

Россия ядровий қуролдан мамлакатнинг мавжудлигига таҳдид туғилганидагина фойдаланиши мумкин. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков 22 март куни CNN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Песков амалдаги миллий хавфсизлик концепциясига таянган ҳолда ядро қуролидан фойдаланиш асослари ҳақида гапирди.

«Унда сиз ядровий қуролдан фойдаланиш учун барча асослар ҳақида ўқишингиз мумкин. Агар бизнинг мамлакатимиз учун хатар туғилган тақдирда, концепцияга мувофиқ, ундан фойдаланилиши мумкин. Бунга қатор бошқа асослар ҳам бор, улар матнда санаб ўтилган», дейди Россия президентининг матбуот котиби.

Песков Украинадаги вазият ҳақида «ҳеч ким аввал-бошдан махсус амалиёт икки кунгина вақт олади, деб ўйлаган эмас. Бу жиддий мақсадларга эга бўлган жиддий амалиётдир», деган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.