Песков Путинга суиқасд қилингани ҳақидаги хабарни рад этди

Улашиш:

Британиянинг Sun нашрида чоршанба куни Москвада Россия президенти Владимир Путинга суиқасд уюштирилгани ҳақида хабар берилган. Бу ҳақиқатга тўғри келмайди, деди Россия раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков «РИА Новости» агентлигига.

Sun нашрининг ёзишича, чоршанба куни пойтахтда Россия Федерацияси президентига суиқасд қилинган, кортеж йўлида нимадир портлаган.

Маълумот ҳақиқатми, деган саволга Песков рад жавоб берди.

«Йўқ», деди у.

Эслатиб ўтамиз, Путин куни кеча Самарқандга келди ва бу ерда бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказди. Бугун, жума куни эса ШҲТ саммитида қатнашиши ҳамда Туркия президенти ва Ҳиндистон бош вазири билан учрашувлар ўтказиши кутилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.