Путин нега ниқоб тақмайди?

Улашиш:

Россия президенти Владимир Путин оммавий тадбирларда ҳимоя ниқобисиз юришининг сабабини унинг матбуот котиби Дмитрий Песков изоҳлади.

Песковнинг айтишича, Путин билан юзма-юз мулоқотлашадиган барча одамлар олдиндан коронавирус тестини топширган ва карантиндан ўтган бўлишади.

«Гап шундаки, президент атрофида тегишли хафсизлик чоралари кўрилади, бу ҳеч кимга сир эмас. Президент билан мулоқот қилувчи одамлар бир неча марта ковид-тестдан ўтишади, баъзилари қанчадир кун карантинда ўтиришларига тўғри келади. Шунинг учун ҳам, албатта, президент, муайян вақтларда, айниқса оммавий тадбирларда, ниқоб тақмайди. Бироқ бу тўлиқ хавфсизлик чоралари кўрилмаяпти дегани эмас», — таъкидлади Кремль вакили.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг июнь ойида Бразилия Федерал суди мамлакат президенти Жаир Болсонаруга жамоат жойларида ниқоб тақиш мажбуриятини юклаганди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.