Ғаллаоролда қарздордан 13 миллион сўмдан ортиқ моддий зарар ундирилди

Улашиш:

Бюронинг Ғаллаорол туман бўлими томонидан қарздор А.Х.га нисбатан ундирувчи И.М. фойдасига моддий зарарни ундириш бўйича ижро иши муваффақиятли якунланди. Ижро жараёнида ундирувчи томонидан талаб қилинган 13,340,000 сўмлик моддий зарарни ундириш тўлиқ таъминланди.

Мазкур ишни ҳал этиш давомида Бюро томонидан қонунчиликка риоя қилинган ҳолда ижро ҳаракатлари амалга оширилди. Қарздорга зарарни ихтиёрий равишда қоплаш учун зарур муддат берилган бўлиб, белгиланган вақтда қарз мажбурияти бажарилмаганлиги сабабли ундирув қонуний тартибда амалга оширилди. Натижада, ундирувчи И.М.нинг қонуний манфаатлари тикланиб, зарарнинг барча қисми қопланди.

Бундай ишлар, нафақат жабрланувчи манфаатларини ҳимоя қилиш, балки ижтимоий адолатни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Бюро томонидан келгусида ҳам қонун талабларини бажаришда қатъий чоралар кўриш давом эттирилиши қайд этилади.

Қонун устуворлиги – жамият барқарорлигининг асосидир. Барча фуқароларни қонунга риоя қилишга ва зиммасидаги мажбуриятларни ўз вақтида адо этишга чақирамиз.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.