Адолат тантанасими ёки шахмат ўйиними? Қурувчи ва юнусободликлар иши бўйича суд қарорига нима эътирозлар бор? Видео

Улашиш:

Тошкентда 13 сентябрь куни Innovative Sifat Stroy компанияси ва Юнусободнинг 8-мавзеси аҳолиси иши бўйича суднинг сўнгги мажлиси бўлиб ўтди. Икки ярим ой давом этган суд жараёни аҳоли фойдасига якунланди. Бироқ, буни қурувчига қарши ғалаба деб ҳисоблаш мумкинми? Савол очиқ қолмоқда.  

  

Эслатиб ўтамизки, иш шу йилнинг июль ойи бошидан фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судида кўриб чиқилган. Қурувчи юнусободликлар гуруҳидан 2,9 миллиард сўм товон пули талаб қилди. Компания вакилларининг сўзларига кўра, фуқаролар қурилиш ишларига халақит беришган ва унинг ишбилармонлик обрўсига путур етказишган. Бунга жавобан, фуқаролар Innovative Sifat Stroyдан 1 триллион сўмлик маънавий зарарни ундиришни талаб қилиб, қарши даъво киритишган. Мухбирларимиз    бутун суд жараёнини ёритдилар.

От билан юриш

Суднинг бошланиши соат 16:00 да эълон қилинди, аммо у соат 16:43 да бошланди. Судья Мавлуда Бобораимова ишни кўриб чиқди.

Мажлис қурувчи манфаатларини ҳимоя қилувчи адвокат Азамат Менгалиевнинг илтимосномаси билан бошланди. У иш материалларига Telegram ва Facebook даги "Юнусободликлар" гуруҳларининг скриншотларини қўшиш сўровини қондиришни сўради. Адвокатнинг таъкидлашича, у ерда қурилиш компаниясига нисбатан кўплаб ҳақоратли сўзлар ишлатилган ва тилшуносларни экспертизага жалб қилишни сўраган.

Бунга жавобан, Юнусободнинг 8-мавзуси аҳолисини ҳимоя қилиш тарафида бўлган адвокат Сабина Сидакова бу суд жараёнининг предмети эмаслигини айтди. У Менгалиевнинг илтимосини рад этишни сўради, даъво талаблари ўзгарганини ва бу фуқаролик-процессуал кодексига мувофиқ қабул қилинмаслигини таъкидлади. Илтимоснома рад этилди.

Юнусободликларнинг таъкидлашича, прокуратура томонидан бундай сўров ўтган йиғилишда ҳам келиб тушган. Аёллардан бирининг фикрига кўра, шу тарзда қурувчи томони суд жараёнини чўзишга интилган.

"Ўтган судда тилшуносларни жалб қилиш рад этилди, энди сўров такрорланмоқда. Бизда кекса одамлар бор, уларнинг баъзилари инсультни бошидан кечирган. Буларнинг барчаси нима учун қилинмоқда?", - деди у судда.

Шундан сўнг Менгалиев суддан аҳолининг маънавий компенсация тўғрисидаги қарши даъвосини рад этишни сўради, чунки қурилиш компанияси томонидан уларга зарар етказилганлиги ҳақида далиллар йўқлигини билдирди.

Бунга жавобан Сидакова зарарнинг асосий далили - доимий стресс, кўплаб аҳолининг соғлиғига етказилган зарар ва судда ўтказган вақтлари эканлигини айтди.

Бундан ташқари, у судга BI Group (Innovative Sifat Stroy билан аффилиация қилинган)нинг хизмат хатини тақдим этди, унда қурилишга қарши бўлган аҳоли билан муаммони ҳал қилиш учун адвокат жалб қилиш зарурлиги ҳақида сўз юритилган. Шунингдек, унда ёлланган адвокат ахборот майдонини компания ҳақидаги салбий хабарлардан тозалаши, шунингдек, кейинги қурилиш ишларига халақит бермасликлари учун “аҳолинининг таъзирини бериши” ва “сохта блогерлардан халос бўлиш” лозимлиги айтилган (Қуйида хатнинг нусхаси келтирилган).

214232323.png

Хатнинг хулосасида таъкидланишича, суд жараёнининг ижобий натижаси бўлган тақдирда, адвокат бошқа объектларда пайдо бўладиган шунга ўхшаш вазиятларни "ушбу схема бўйича" ҳал қилиш учун жалб қилиниши мумкин.


Маълумот учун. Қозоғистоннинг BI Group компанияси NRG консорциумининг бир қисми бўлиб, унинг бренди остида Юнусободда қурилиш комплекси лойиҳаси амалга оширилмоқда.


Барча учун айбдорлар

Асосий муҳокамалар давомида қурувчининг адвокати даъвогарнинг даъволарини яна бир бор эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, компания ҳисобидан аҳоли учун автотураргоҳлар, айвонлар қурилган ва қўшни ҳудуд ободонлаштирилган.

Шунингдек, у   комиссиясига майдончага боришни таклиф қилди, чунки компания учун асосий масала - аҳоли билан тортишиш туфайли қурилиш ишларининг кечикишидадир. Даъво аризасида кўрсатилган пул миқдори-бу қурилиш ишлари тўхтатилганлиги сабабли компания томонидан қилинган харажатлар экан.

"Сиз даъвонгизда моддий зарар сифатида маҳалланинг 606 миллион сўмлик ободонлаштирилишини кўрсатяпсиз. Демак, бу ободонлаштириш ишлари сиз даъво қилган 12 нафар аҳоли учун қилинганми?"- деб сўради Сидакова Менгалиевдан.

Шунингдек, у 2023 йил сентябр ойида қурилиш ишлари аҳоли шикоятидан кейин суд қарорига кўра, ўтган йилнинг ноябрь ойида эса давлат қурилиш назорати қарорига кўра тўхтатилганини эслатди.

Унинг фикрича, даъвогарнинг асосий даъвоси тўғри бўлиши мумкин эмас, чунки олинган ҳужжатларга кўра, расмий идора томонидан қурилиш учун рухсатнома фақат 2024 йил 27 мартда берилган. Яъни, бу вақтгача иш компания томонидан тегишли рухсатномасиз амалга оширилган.

"Суд ишларни тўхтатган, улар эса аҳолидан товон пули ундирмоқчи. Даъвогарлар тегишли рухсатномаларни расмийлаштира олмаган, аммо бунинг учун аҳолини айблашмоқда", - деди Сабина Сидакова.

Унинг хулосасига кўра, аҳоли конституциявий ҳуқуқларига мувофиқ ҳуқуқларни ҳимоя қилишни қонуний равишда амалга оширган. Шундай қилиб, улардан маънавий зарарни муайян ҳуқуқий жиҳатлар туфайли, моддий зарарни эса далиллар базаси йўқлиги сабабли ундириш мумкин эмас.

Ўз ҳақлигини исботлаб, аҳоли қурилиш бўйича келишувга маҳалла қўмитаси ва ҳокимлик билан эришилганини ҳам таъкидлади. Қурилиш лойиҳасини амалга ошириш учун Юнусобод тумани ҳокимининг қарорига мувофиқ иккита асосий шарт – ҳудудни ободонлаштириш ва яқин атрофдаги уйлар аҳолисининг розилиги мавжуд эди. Шу билан бирга, бугунги кунга қадар компания судлашаётган аҳолидан қурилиш рухсатномаси учун имзолар олинмаган.

Фуқаролардан бири, шунингдек, қурилиш ишлари олиб борилаётган ҳудуддаги гаражлар   учун компенсация мавзусини кўтарди. Унинг сўзларига кўра, ҳаммага ҳам тўловлар амалга оширилмаган ва гаражлар жуда ғалати баҳоланган – кимдир 200 доллар, кимдир 2 минг доллар олган. Шу билан бирга, пул тегишли ведомостсиз ва миллий валютада эмас, балки нақд пулда тўланган.

Аммо компенсация масаласи суд кун тартибига тааллуқли бўлмаганлиги сабабли, судья ушбу муҳокамани тўхтатиб, аҳолининг ушбу масала бўйича алоҳида даъво билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлигини таъкидлади. 

Ғалаба дурангми?

Суд мажлисидан сўнг судья қарор қабул қилиш бошқа хонага кетди.

Иш якунлари бўйича суд Innovative Sifat Stroy компаниясининг Юнусобод тумани 8 мавзесининг 12 нафар фуқаросидан 2,9 миллиард сўмлик маънавий ва моддий зарар ундириш бўйича талабини қондирмасликка қарор қилди.

Шунингдек, суд фуқроларнинг қарши даъвоси бўйича 1 триллион сўмлик маънавий зарарни қоплаш талабини рад этди.

"Биз суд қароридан мамнунмиз. Судья ишни холис кўриб чиқди. Бизнинг барча кечинмаларимиз тугади", - деди суддан кейин юнусободликлар тарафида бўлган ҳуқуқ ҳимоячиси Алишер Насимов.

Шунингдек, у ушбу тадбир орқали қурувчи одамларнинг бундай ҳолларда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш истагини йўққа чиқарадиган ҳолат яратмоқчи эканлигини тахмин қилди. У улар учун курашишга ва адолат ғалабасига ишонишга чақирди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.