“Зарбдор тажрибаси” асосида Хитой билан ҳамкорликда суюлтирилган минерал ўғитлар ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга тушмоқда

Улашиш:

Бизнес-омбудсман томонидан масъул идоралар билан ҳамкорликда Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида “Зарбдор тажрибаси” асосида бир қатор ишлар амалга оширилди.  

Туманда томорқаси мавжуд 24 та маҳалладаги қўшимча даромад олишга имконият бериладиган меҳнат қилишга мойиллиги бўлган 5-7 та оилалар намуна тарзида танлаб олинди.

24 та маҳалладаги 1,2 мингта хонадонда етиштирилаётган маҳсулотнинг харидори сифатида 23 та лидер тадбиркор бириктирилди.

Маҳаллаларнинг ихтисослашувига кўра асаларичилик, балиқчилик, иссиқхона, паррандачилик, беданачилик ва шунга ўхшаш бошқа "даромад келтирувчи миллий лойиҳалар пакети" 8,9 мингта хонадонларга таклиф этилиб, бугунги кунда мазкур хонадонларга 60 та асалари қутилари, 73 та иссиқхоналар, 28,5 минг бош товуқлар, 6,7 минг дона кўчатлар, 3,6 минг бош беданалар, 555 бош қўй ва 25 дона мотокультиваторлар етказиб берилди.

Натижада, лойиҳалар пакети етказилган ҳар бир хонадон 50-60 млн сўмдан даромад олиб, аҳолини ўзини-ўзи бандлиги таъминланади.

Шу билан бирга, (8 апрелдан — 31 май кунига қадар) жами 2656 та ишсиз фуқароларни (1 897 та ўзини ўзи, 42 та легаллаштириш, 717 та банк кредитлари орқали тадбиркорликка жалб қилиш) бандлиги таъминланди. 

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш орқали 2337 та янги иш ўринларини яратилди.

Жумладан, Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида 1336 та аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 15,2 млрд сўм, “Бизнесга биринчи қадам” дастури доирасида 875 та жисмоний шахсларга 7,8 млрд сўм хамда “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида 126 та тадбиркорлик субъектларига 10,9 млрд сўм кредит маблағлари ажратилди.  

Бундан ташқари 24 та маҳаллаларга 4 та давлат тижорат банклари бириктирилиб, ҳар бир маҳалланинг бизнес-режалари  тўлиқ  ишлаб  чиқилди ҳамда ҳар бир маҳаллада бириктирилган банклар ва ҳоким ёрдамчилари томонидан ўртача 5-7 та кам даромадли жами 170 тага яқин хонадонлар танлаб олиниб, уларга кўмак ишлари кўрсатилди.

24 та маҳаллаларнинг ҳар биридан 10 тадан, жами 240 та микролойиҳаларни ишга тушуриш белгиланган бўлиб, бугунги кунда 8,7 млрд.сўмлик 280 тадан лойиҳалар шакллантирилиб шундан 5,7 млрд.сўмлик 235 таси ишга туширилди ва 514 та иш ўринлари яратилди.  

Инвестиция соҳасида 2-чоракда 1 млн долларлик 3 та саноат корхонаси (62 та иш ўрни) ишга тушган бўлиб, 3-чоракда 1,2 млн долларлик 3 та саноат корхонаси (32 та иш ўрни), 4-чоракда 5,1 млн долларлик 2 та саноат корхона (54 та иш ўрни) ишга тушади. 

Ҳудудда инвестицион лойиҳаларни кенгайтириш доирасида “Бизнес-омбудсман девонининг кўмаги билан, “Равот” МФЙ ҳудудидаги собиқ “Ўзагрокимёҳимоя” АЖга қарашли 5,77 гектар майдонда жойлашган бўш турган бино ва иншоотга солиқ, МИБ ҳамда нотариус томонидан қўйилган тақиқлар ечилиб, объект аукцион савдоларига чиқарилди, ҳозирги кунда аукцион савдоларида ғолиб бўлган Хитой давлатининг “QIU LUJI TRADING COMPANY” LTD компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган “Одилжон Агро лайф” МЧЖ томонидан суюлтирилган минерал ўғит ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишлар бошлаб юборилди. 

Бундан ташқари аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси ҳисобидан 43 нафар  фуқароларга 187,4 млн сўм субсидия маблағлари ажратилди. Шундан асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун 39 нафар фуқароларга 173,6 млн сўм, енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун 1 нафар фуқарога 9,0 млн сўм ва суғориш воситалари харид қилиш учун 3 нафар фуқароларга 4,8 млн сўм маблағлар ажратилиши таъминланди.

Юқорида амалга оширилган ишлар натижасида жорий йилнинг январ-июль ойларида хизмат кўрсатиш шаҳобчаларини ташкил этиш бўйича белгиланган режа ижроси 83 та ёки 105%га бажарилиб 225 та иш ўринлари яратилди.  

Бу соҳадаги ижобий ишлар давом эттириб борилади.

 

Сардор Усманов

Бизнес-омбудсман девони бош инспектори

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.