2025 йилнинг 15 апрелидан 15 майигача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 9 апрелдаги 142-сонли фармойишига асосан мамлакат бўйлаб “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири ўтказилмоқда. Жиззах вилоятида ҳам ушбу тадбир доирасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳодисаларда пасайиш кузатилди
Тадбирлар натижасида вилоятда 2025 йилнинг дастлабки 4 ойида йўл-транспорт ҳодисалари ўтган йилга нисбатан 1,4% га камайди. Ўлим билан боғлиқ ҳолатлар эса 24,1% га, яъни 7 тага камайгани қайд этилди.
Маъмурий ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари
Профилактика доирасида 275 988 нафар ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Улардан:
Бу ишлар натижасида 27 млрд сўмдан ортиқ жарима тайинланди ва уларнинг 90% и ундирилди.
Камера ва радарлар орқали кузатув
Вилоят бўйича 222 та назорат воситаси (мобиль радарлар, интеллектуал камералар ва бошқалар) ёрдамида 193 550 та қоидабузарлик аниқланган. Улардан 125 789 таси тезликни ошириш билан боғлиқ.
Жиноятлар ва қидирувдаги шахслар
ЙҲХБ ходимлари 12 та жиноятни фош этишган. Улар орасида ҳужжатларни қалбакилаштириш, гиёҳвандлик, қидирувдаги шахсларни ушлаш, ноқонуний товар айланмаси каби ҳолатлар бор.
Йўл инфратузилмасини яхшилаш
Тадбирлар доирасида:
480 та янги йўл белгиси ўрнатилди,
405 та алмаштирилди,
4 та светофор қурилди,
53000 м² йўл чизиқлари чизилди,
10 км велосипед йўлаги ва 12 км пиёдалар йўлаги қурилди.
Рўйхатдан ўтказиш ва техник назорат
Жорий йилда:
10 096 та транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилди,
2332 нафар ҳайдовчилик гувоҳномаси берилди.
Шу билан бирга, 221 маротаба рейд ўтказилиб, 1322 та қоидабузарлик аниқланди. Улар орасида маст ҳолда ҳайдовчилик, техник носозлик ва рухсатсиз жиҳозлаш ҳолатлари бор.