Ўзбекистонда бир йилда авариялар оқибатида 2356 киши ҳалок бўлди

Улашиш:

2022 йилда Ўзбекистонда 2021 йилга нисбатан 1 фоизга кам бахтсиз ҳодисалар содир бўлган (10 мингга нисбатан 9,9 минг). Йўл-транспорт ҳодисаларида ҳалок бўлганлар сони 3 фоизга камайган бўлса, жароҳатланганлар сони 4 фоизга ошган. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати 2023 йилда ЙТҲ ва ўлимлар сонини 15 фоизга камайтиришни мақсад қилган.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати 2023 йил давомида мамлакатда йўл-транспорт ҳодисалари ва улардаги ўлим ҳолатларини 15 фоизга камайтириш вазифасини қўйди. Департамент бошлиғи, ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев бошчилигида ўтказилган йиғилишда шулар ҳақида сўз борди, деб ёзмоқда Gazeta.uz.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумотларига кўра, ўтган йили мамлакатда 9902 та ЙТҲ расман қайд этилган бўлиб, бу ўтган йилдагига нисбатан 99 та ёки 1 фоизга кам (10 001 та). Ўлим билан якунланган ЙТҲ сони 2197 тадан 2086 тага - 111 тага ёки 5,1 фоизга, авариялар оқибатида вафот этганлар - 70 кишига ёки 2,9 фоизга камайди - 2426 дан 2356 гача. Шу билан бирга, жароҳатлар билан боғлиқ авариялар 2021 йилдаги 7804 тадан 7816 тага ошди, 12 та ёки 0,2 фоизга, жароҳатланганлар сони 376 нафарга ёки 3,9 фоизга ошиб, 9230 нафардан 9606 нафарга етди. 


Ўтган йили ҳар 100 минг аҳолига 27,5 та, ҳар 10 минг автомашинага 23,7 та ЙТҲ тўғри келган. Ҳар 100 000 аҳолига нисбатан ҳалокатли ЙТҲ сони 5,8 тани, 10 000 та транспорт воситасига 5 тани ташкил қилди. Жароҳатлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар сони 100 000 аҳолига 20,7 та, 10 000 та транспорт воситаларига 24,4 тага тенг бўлди.

Йўл-транспорт ҳодисаларида ҳалок бўлганларнинг катта қисми – 91,7 фоизи ёки 2161 нафари хавфсизлик камарини тақмаган, 8,3 фоизи ёки ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганларнинг 195 нафари хавфсизлик камарида бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаларида жароҳатланганларнинг 66,9 фоизи, яъни 6426 нафари хавфсизлик камарини тақмаган, 33,1 фоизи ёки 3180 нафари камарда бўлган. 

ЙТҲ турлари бўйича энг кўп – 44,9 фоиз ёки 4449 таси пиёдалар билан тўқнашув, 31,2 фоиз ёки 3093 таси автомашиналар билан тўқнашув, 11,5 фоиз ёки 1136 таси велосипедчилар билан тўқнашувлардир. ЙТҲнинг 4,7 фоизи ёки 467 тасида машина ағдарилган, 4,3 фоизи ёки 428 тасида тўсиқ билан тўқнашиш юз берган, 1,1 фоизи ёки 105 таси турган транспорт воситалари билан тўқнашган, 2,3 фоизи ёки 224 таси бошқалар билан тўқнашувлардир. 

Энг кўп ЙТҲ енгил автомобиллар иштирокида содир бўлган - 76,1 фоиз ёки 7370 та. Велосипедлар - 11,5 фоиз ёки 1136 та, юк машиналари - 9 фоиз ёки 1047 та, мототцикллар - 1,4 фоиз ёки 142 та, автобуслар - 1,4 фоиз ёки 141 та, от аравалар - 0,4 фоиз ёки 43 та, скутерлар - 0,2 фоиз ёки 23 та. 

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг қайд этишича, Фарғона, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида йўл-транспорт ҳодисалари сони ортган.

ЙҲХХ томонидан йўллардаги бахтсиз ҳодисалар, ўлим ва тан жароҳати олиш ҳолатларини камайтириш мақсадида жорий этилаётган янгиликлар қаторида мамлакатнинг ҳар бир маҳалласига ходим бириктириш ҳам бор.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.