Йўл-транспорт ҳодисалари сони 40.8 фоизга ошган. Йил бошидан аварияларда 100дан ортиқ бола ҳаётдан кўз юмган

Улашиш:

Ўзбекистонда йил бошидан йўл-транспорт   ҳодисалари сони 40.8 фоизга ошган, аварияларда 104 нафар бола ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда Сенат маълумотларини ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

2021 йилнинг 6 ойи давомида жами 3,5 млн.га яқин йўл ҳаракати қоидабузарликлари қайд этилиб, бу 2020 йилга нисбатан 40,8% га кўпдир.

Натижада 3 754та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, унда 3 170 нафар фуқаро тан жароҳати олган ва 954 киши ҳалок бўлган. Энг ачинарлиси, ўтган 6 ой мобайнида болалар иштирокида 542 та йўл-транспорт ҳодисаси юз берган, натижада 458 нафар бола тан жароҳати олган ва 104 нафар вояга етмаганлар ҳаётдан кўз юмган.

Илгарироқ, Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби жамоат арбоблари ва депутатларни мамлакат йўлларида тезликни қайд этувчи радарлар мавзусида спекуляция қилмаслкка чақирди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.