Жиззах вилояти ИИБда қатор лавозим тайинловлари амалга оширилди

Улашиш:

Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновнинг шахсий таркибга оид буйруғига мувофиқ подполковник Акмал Муратов Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари – тезкор-қидирув хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

 

 
Фото: Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Тайинловга қадар у Шароф Рашидов тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Шунингдек, подполковник Муродбек Шерлиев Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи ўринбосари – Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

 

 
Фото: Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Тайинловга қадар у Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги департаменти йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати техника назорати бошқармаси бошлиғи ўринбосари – рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими бошлиғи лавозимда хизмат қилган.

Подполковник Мирзабек Рўзиқулов Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмат бошлиғи ўринбосари – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

 

 
Фото: Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Тайинловга қадар вилоят ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати пробация бўлими бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Подполковник Отабек Аҳмеджонов Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмат бошлиғи ўринбосари – пробация бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

 

 
Фото: Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Тайинловга қадар у вилоят ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати пробация бўлими жазоларни ижро этиш ва пробация назорати гуруҳи муҳим топшириқлар бўйича инспектори лавозимида хизмат қилган.

Подполковник Баҳром Мусурмонов Зафаробод тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

 

 
Фото: Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Тайинловга қадар у Ички ишлар вазирлиги Академияси магистратурасида таълим олган.


2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.