Даврон Назармуҳамедов Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди

Улашиш:

Генерал-майор Даврон Назармуҳамедов Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Вазирнинг аввалги ўринбосари Азизбек Икрамов яқинда Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланган эди.

Ўзбекистон президенти қарорига асосан генерал-майор Назармуҳамедов Даврон Абитович ички ишлар вазири ўринбосари — Маънавий — маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Даврон Назармуҳамедов 2019 йил июнь ойидан буён Хоразм вилоятиИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди. Бунгача 2014 йил сентябридан ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бўлган.

Аввалроқ эса Президент девонида ишлаган, ИИВ Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари бўлган.

Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Азизбек Икромов июль ойи охирида Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган эди. Ушбу вилоят ИИБнинг собиқ бошлиғи Муҳиддин Жўраев жиноятчилик кўпайгани учун президент Шавкат Мирзиёев топшириғи билан ишдан бўшатилганди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.