Турсинхон Худойберганов маҳалла вазири вазифасини бажарувчи лавозимига маъқулланди

Улашиш:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида генерал майор Абдулла Қўлдошев номзоди фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига маъқулланди, деб хабар беради Telegram’даги «Нигоҳ» канали.

Абдулла Қўлдошев шу кунгача фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келган Турсинхон Худойберганов эса маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири вазифасини вақтинча бажарувчи этиб маъқулланган.


Маълумот учун, Турсинхон Худойберганов 2018 йилнинг апрелида фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланганди. У 2010—2016 йилларда ҳам Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимида фаолият юритган. 2017 йилнинг январида буён Президент маслаҳатчиси лавозимига ишлаб келади.

Эслатиб ўтамиз, февраль ўрталарида маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.