Ўзбекистонда Хотин-қизлар ва оила ишлари қўмитаси тузилди. Унга Зулайҳо Маҳкамова раҳбарлик қилади

Улашиш:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида бош вазир ўринбосари — Хотин-қизлар ва оила ишлари қўмитаси раҳбарлигига Зулайҳо Маҳкамова номзоди маъқулланди. Бу ҳақда Telegram’даги «Нигоҳ» канали хабар берди.

Зулайҳо Маҳкамова 2020 йилнинг мартидан буён Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Маълумот учун, Зулайҳо Маҳкамова 1968 йили Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида туғилган. Наманган давлат педагогика институти ҳамда Президент ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг февралида Ўзбекистон президентининг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ бош вазир ўринбосари, Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, тегишли ҳоким ўринбосарлари саналган хотин-қизлар қўмиталари раиси лавозимлари тугатилганди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.