Кредитга олинган машина аукционда сотилди

Улашиш:

Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 20.07.2022 йил кунги ижро ҳужжатига асосан қарздор Эгамбердиев Шухрат Келдиёрович ва Кубаев Адхам Ахматкуловичлар ҳисобидан солидар тартибда ундирувчи “Капиталбанк” АТБ фойдасига жами 86.092.045 сўм кредит қарзини ундириш кўрсатилган.

Мазкур ундирув Мажбурий ижро бюроси Фориш туман бўлими иш юритувига 24.08.2022 йил куни келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор кредит қарзини тўлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қарздорга тегишли “COBALT” русумли автотранспорт воситаси хатланиб, Электрон онлайн аукцион савдосига чиқарилган. Жорий йилнинг 27 март куни ўтказилган Электрон онлайн аукцион савдосида 105.123.009 сўмга  сотилган ва ижро хужжати ижроси тўлиқ таъминланган.

М.Қайнаров, И.Йўлдошев

 Бюронинг Фориш туман бўлими давлат ижрочилари

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.