Ерга кўплаб хавфли астероидлар яқинлашиши маълум қилинди

Улашиш:

 БМТнинг Космосдан тинч мақсадларда фойдаланиш бўйича илмий-техник қўмитаси Ер учун хавфли бўлган астероидларнинг кўплиги тўғрисида махсус ҳисоботни эълон қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Маълум бўлишича, инсоният Ер орбитасидан ўтган катта астероидлар ва кометаларнинг атиги 40 фоизини билади. Бундан ташқари, бугунги кунга қадар 25 мингдан ортиқ бундай объектлар қайд этилган. Таъкидланишича, бутун дунё астрономик расадхоналар тармоғи 2020 йилда космик жисмларнинг 39,5 миллионга яқин кузатув ёзувларини таҳлил қилган. 2021 йил 17 апрель ҳолатига кўра, тадқиқотчилар улардан 25 647 таси Ерга яқинлашаётганини аниқлаган.

Россия Фанлар академияси Астрономия институтининг илмий директори Борис Шустов мутахассислар 100 метрдан каттароқ ҳар ўнинчи космик жисмни ва тахминан 50 метрлик жисмларнинг атиги бир фоизини билишини айтган. Шу билан бирга, Челябинскка тушган майда жисмлар узоқ масофада олдиндан аниқлашга умуман имкон бермаслигини қайд этган.

Шунингдек, Шустовнинг Россия бошқа давлатларга қараганда хавфли космик объектлар сонини етарли даражада маълум қилмаётгани, жумладан, 2019 йил январь ҳолатига кўра, Россиянинг хавфли астероидлар ва кометаларни аниқлашга қўшган ҳиссаси 0,1 фоизни ташкил этиб, бунда АҚШ етакчиликка эгалигини айтган.

Маълумот учун, 2019 йил бошида мутахассислар 18 мингга яқин хавфли объектлар ҳақида маълумотга эга бўлган, уларнинг 99 фоизи астероидлардан иборат бўлган.

Аввалроқ Ерга 250 метрли хавфли астероид яқинлашаётгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ернинг астероид билан тўқнашувига тайёргарлик кўриш машқлари муваффақиятсиз якунлангани маълум қилинган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.