Ғаройиб купюра. Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистоннинг номаълум пул бирлигини акс этган видео тарқалди

Улашиш:

Ижтимоий тармоқларда   Ўзбекистоннинг номаълум пул бирлигини акс этган видео тарқалди. Фойдаланувчиларнинг ёзишича, бу чекланган тираж билан чиқарилган махсус юбилей купюраси бўлиб, унинг нархи 100 доллардан ортиқ. 

Марказий банкнинг таъкидлашича, ушбу пул бирлиги ҳеч қандай қийматга эга эмас ва пул белгиси ҳисобланмайди. Бу фақат сувенир маҳсулотидир. Мазкур купюрада номинал ва рақам йўқлиги ҳам буни тасдиқлайди.

Марказий банк матбуот хизматининг таъкидлашича, купюра 2014 йилда "Давлат белгиси" давлат корхонаси томонидан сувенир маҳсулоти сифатида чиқарилган. Бундай банкнотларнинг чиқарилиши миллий валюта - сўмнинг 20 йиллигига бағишланган.

Шуни таъкидламоқчи эдикки, бу пул бирлигининг ноёблигини важ қилиб,   юқори нархда таклиф этаётган фирибгарларга ишонмаслик керак.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.