Кредит қарзи сабаб 13 та юк машинаси 6,7 миллиардга сотилди

Улашиш:

Банк фаолияти Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида энг тез ривожланаётган тизимлардан биридир. Банкларнинг кредит ресурслари муқаддам ажратилган кредит қарзларининг  тасдиқланган график асосида қайтарилиши боғлиқ. Шундай экан маълум мақсадларда кредит олган шахсларнинг бу борада ўз масъулиятларини ошириши, яна қайсидир тадбиркорнинг кредит ресурсларидан фойдаланишига имкон яратади.

Хусусан, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 25.03.2020 йилдаги «Жиззах ниҳол инвест»МЧЖ шаклидаги агрофирмадан АТБ «Асака банк» фойдасига 27,4 миллиард сўм кредит қарзини ундириш, ундирувни агрофирманинг юк автомобиллари, тиркама ва ярим тиркамаларига қаратиш тўғрисидаги ижро варақаси  Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси Алоҳида муҳим ишларни ижро этиш шуъбаси иш юритувига келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.

Ижро ҳаракатлари давомида жамиятга тегишли 13 та автомобиллари, тиркама ва ярим тиркамалари электрон-онлайн савдоларида 6,7 миллиард сўмга сотилиб, сотувдан тушган  пуллар кредит қарзини қоплаш мақсадида банк ҳисоб рақамларига ўтказиб берилди.

Агрофирма олган кредитини мунтазам тўлаб борганида, бугунги логистика тизими ривожланиб бораётган, юк автомобиллари, тиркама ва ярим тиркамаларга бўлган эҳтиёт ортиб бораётган бир пайтда барчасидан айрилмаган бўлар эди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.