Гаровдаги Малибу 2 жарима майдончасига йўл олди

Улашиш:

Банк фаолияти Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида энг тез ривожланаётган тизимлардан биридир. Банкларнинг кредит ресурслари муқаддам ажратилган кедит қарзларининг   тасдиқланган график асосида қайтарилиши боғлиқ. Шундай экан маълум мақсадларда кредит олган шахсларнинг бу борада ўз масъулиятларини ошириши, яна кимнингдир кредит ресурсларидан фойдаланишига имкон яратади.

Маълумки, Банк кредитлари кўпчилик ҳолларда гаров эвазига берилади. Агар кредит олган шахс банк олдидаги мажбуриятларини бажармаган тақдирда суд томонидан кредит қарздорликларини гаровдаги мулкига қаратиш ёки хатлаш тўғрисида ижро варақа чиқарилади.

Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 25.05.2023 йилдаги АТБ «Капиталбанк» фойдасига қарздор Б.Пардаевдан 215 миллион сўм кредит қарздорлик ундиривини гаров мулки хисобланган «Малибу 2» автомашинасига қаратиш тўғрисидаги ижро варақаси бюронинг Дўстлик бўлимига 29.05.2023 йилда келиб тушган.

Давлат ижрочиси томонидан қарздорларга ижро иши қўзғатилиб, тарафларга нусҳалари юборилган.

Мазкур ижро иши доирасида 02.06.2023 йил куни гаровда бўлган «Малибу 2» русумли автомашина хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди. Келгусида ушбу автомашина электрон-онлайн аукцион савдоларида сотилиб, сотувдан тушган пуллардан мавжуд қарздорликлар қопланади.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.