Кредит қарздорлиги мажбурий тартибда ундирилмоқда

Улашиш:

Фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг ҳал қилув қарорига асосан “Сангзор ғишт сервис” МЧЖ ва қўшимча жавобгарлардан “Агробанк”АТБ Ғаллаорол филиали фойдасига 751.773.000 сўм кредит қарзи ундириш тўғрисидаги ижро варақаси Бюронинг Ғаллаорол туман бўлимига келиб тушган.

Маpкур ижро ҳужжати доирасида ижро иши қўзғатилиб, қарор нусхалари тарафларга юборилган.

Бироқ, қарздорлар томонидан ижро ҳужжати талаби ихтиёрий равишда бажармаганлиги сабабли, давлат ижрочиси томонидан қарздор корхона ҳисоб рақамларига ва гаров мулклари хатланган.

Шуниндек, кредит қарздорлиги эвазига гаров мулки ҳисобланган Ғишт ишлаб чиқариш заводи 830 млн. сўмга баҳоланиб, электрон онлайн аукциони савдоларига чиқарилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомидан қарздордан жами 632 млн. 680 минг сўм пул маблағлари мажбурий тартибда ундирилди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.