Кредит қарзи МИБ кўмагида ундирилди

Улашиш:

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 11.03.2022 йилдаги қарздор А.Ҳ. ҳисобидан ундирувчи АТБ “Алоқабанк ” фойдасига 60 миллион 625 минг 313 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлимига келиб тушган.

Давлат ижрочиси томонидан қарздорга қарздорликни ихтиёрий бартараф этиш  учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилди. Шундан кейин қарздорга берилган муддат ўтгандан кейин қўшимча тарзда жавобгар А.Ҳ.га тегишли Лаcетти русумли автотранспорт воситаси кредит қарздорлиги эвазига хатланиб жарима майдончасига қўйилди. Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик қарздор томонидан тўлиқ қопланди ҳамда ижро иши амалда тамомланди.

 

Б.Ботиров - Давлат ижрочиси

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.