Кредит қарзи тўлиқ ундирилди

Улашиш:

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 11.03.2022-йилдаги суд буйруғига асосан қарздор А.Ҳасанов ҳисобидан ундирувчи АТБ “Алоқа банк” фойдасига 60 625 313 сўм ундириш тўғрисидаги суд буйруғи Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлимига келиб тушган. Давлат ижрочиси томонидан қарздорга ихтиёрий тўлаши учун 15 кунлик муддат берган. Қарздор берилган муддат ичида кредит қарзини тўлаш учун ҳеч қандай ҳаракат қилмаган.

Давлат ижрочиси ижро ҳужжатига асосан қарздорнинг ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилга бориб ўрганганида қарздорга тегишли бўлган Ласетти  русумли автомашинасини борлигини аниқланган ва шу жойнинг ўзида автомашина дарҳол хатланиб, сақлаш учун жарима майдончасига олиб борилган. Қарздорлик тўлиқ қоплангандан сўнг, ижро ҳужжати иш юритувидан амалда тамомланди.

Б.Ботиров -Давлат ижрочиси

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.