NEXIA3 аукцион орқали сотилади

Улашиш:

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг  10.05.2022 йилдаги суд қарорига асосан қарздор Х.А ҳисобидан ундирувчи  “ANORBANK” АЖ фойдасига 87.734.210 сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Қарздор Х.А ушбу ижро ҳужжати билан таништирилди ва қарздорликни қоплаш учун 15 кун ихтиёрий муддат берилди. Лекин қарздор давлат ижрочиси томонидан берилган ихтиёрий муддатда қарздорликни тўлашдан бўйин товлади.

Давлат ижрочиси томонидан қарздорга тегишли бўлган “NEXIA 3” русумли автотранспорт воситасига қидирув эълон қилинди. Автотранспорт воситаси тезкор тадбирда қўлга олинди ва вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига олиб борилди. Ҳозирда ушбу автотранспорт воситасини қарздорлик эвазига online auksion орқали сотиш чораси кўрилмоқда.

 

С.Бойқўзиев  - МИБ Жиззах шаҳар давлат ижрочиси                                  

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.