Ижро ҳаракатлари давомида яна бир автотранспорт воситаси қарздорлик эвазига хатланди

Улашиш:

Фуқaролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 21.08.2022 йилдаги суд қарорига асосан қарздор Ф.Г ҳисобидан ундирувчи "АЛОҚАБАНК" Жиззах филиали фойдасига 75.376.782 сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Қарздорга давлат ижрочиси томонидан ихтиёрий муддат берилишига қарамасдан ўз вақтида тўламаганлиги сабабли, қарздорга тегишли бўлган давлат рақам белгиси 25Y778ЕА бўлган NEXIA2 русумли автотранспорт воситаси қарздорлик эвазига хатланиб вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилди.

  

Б.Ботиров - Давлат ижрочиси

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.