Кредит қарзи эвазига транспорт жарима майдончасига жойлаштирилди

Улашиш:

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 21.08.2022 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор С.М. ҳисобидан ундирувчи   "АЛОҚАБАНК" Жиззах филиали фойдасига 75.376.782 сўм кредит қарздорлик ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Қарздорга давлат ижрочиси томонидан ихтиёрий муддат берилишига қарамасдан ўз вақтида тўламаганлиги сабабли, қарздорга тегишли бўлган давлат рақам белгиси 25Z272ЕА бўлган КОБАЛТ русумли автотранспорт воситаси қарздорлик эвазига хатланиб вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилди. 

 

Ф.Жураев Давлат ижрочиси 2-даражали юрист                                                               

                                                   

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.