Кредит тўлиқ ундирилди

Улашиш:

Фуқаролик ишклари бўйича Жиззах туманлараро судининг қарорига асосан ундирувчи “Ипотека банк” АТИБ Жиззах вилояти филиалининг фойдасига қарздор Д.Х ҳисобидан 5.327.900 млн сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни Д.Х га тегишли бўлган GM UZ LACETTI L3 15” русумли автотранпортга қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Юқоридаги ижро ҳужжатига асосан қарздорнинг яшаш манзилига бориб ўрганилганда автотранспорт воситаси йўқ эканлиги аниқланди ва ушбу автотранспорт воситасига қидирув эълон қилинди.

Жиззах шаҳар ИИБ ЙХХБ томонидан қидирув эълон қилинган автотранспорт воситаси дарҳол ушланди ва жарима майдончасига олиб борилди. Қарздор Д.Х томонидан қарздорлик тўлиқ қопланди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.