Қарздорлик қопланди

Улашиш:

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 05.07.2022 йилдаги суд қарорига асосан қарздорлар “С.Б.” МЧЖ ҳисобидан ундирувчи АТ “Ипотека банк” фойдасига 270.833.000 сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни “С.Б.” МЧЖ тегишли бўлган “Малибу 2” русумли автотранспортга, “ЛАCЕТТИ” автотранспортларга қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Ушбу ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочиси қарздор “С.Б” МЧЖга тегишли автотранспортга тақиқ қўйилди ва қидирув эълон қилинди.
Ушбу ижро ҳаракатларидан кейин қарздор кредит қарздорлигини тўлиқ қоплади ва ижро ҳужжати тамомланди ва қарздорнинг мол-мулкларига қўйилган барча тақиқлар олиб ташланди.

Ш.Пардаев - МИБ Жиззах шаҳар давлат ижрочиси

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.