Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга 9 та хорижий давлатдан қиймати 10,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 558 та электромобиль импорт қилинган.
Электромобиль импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 476 тага ёки қарийб 7 бараварга ошган.
2021 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан электромобилларни импорт қилган?
Хитой – 499 та
Туркия – 24 та
Литва – 13 та
Германия – 8 та
АҚШ – 6 та
Корея – 5 та
Испания – 1 та
Россия – 1 та
Гонгконг – 1 та
2021 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон хориждан 57 та электромобиль импорт қилинган.