Ўзбекистон Freedom House рейтингда 12 балл тўплади

Улашиш:

Freedom House халқаро ташкилоти "Freedom in the World 2025" ҳисоботини эълон қилди, унга кўра Ўзбекистон 100 баллик шкала бўйича 12 балл тўплади. Ушбу баҳолаш фуқаролик эркинликлари (10 балл) ва сиёсий ҳуқуқлар (2 балл) мезонларига асосланган.

Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида учинчи ўринни эгаллади. Рейтингда Қирғизистон 26 балл, Қозоғистон 23 балл билан юқорида, Тожикистон (5 балл) ва Туркманистон (1 балл) эса қуйи ўринларда қайд этилган.

Ташкилот маълумотларига кўра, Ўзбекистонда эркинлик индекси сўнгги йилларда аста-секин ўсиб бормоқда. 2017 йилда мамлакат 3 балл тўплаган бўлса, 2020 йилда бу кўрсаткич 10 баллга етган, 2025 йил ҳисоботида эса 12 балл қайд этилди.

Жаҳон рейтингида Финляндия, Норвегия, Янги Зеландия ва Швеция энг юқори кўрсаткичларга эга бўлган давлатлар сифатида қайд этилди. АҚШ 84 балл тўплаган бўлса, Россия ҳам Ўзбекистон каби 12 баллга эга бўлди.

Freedom House ташкилоти ҳар йили 208 мамлакат ва ҳудудда фуқаролик ҳамда сиёсий эркинликларни баҳолаб, натижаларни расмий ҳисоботда эълон қилади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.