Ажралишми ёки яқинлашиш? Урушда Россиянинг Марказий Осиёга таъсири ҳақида

Улашиш:

Россияда Марказий Осиё мамлакатлари билан яқинлашиш учун барча имкониятларга бор эди, аммо бунинг ўрнига рус ҳукумати вақтни тўхтатиб туришга ҳаракат қилмоқда. Афсуски бу имконсиз. Агар Кремл ташқи сиёсатга бўлган ёндашувини қайта кўриб чиқмаса, Россиянинг минтақадаги таъсири сусаяди ва бундай бўлишини Путин Россияси албатта хоҳламайди.

Бир йил олдин Россиянинг Марказий Осиёдаги мавқеи шу қадар мустаҳкам эдики, ҳатто Хитойнинг ўсиб бораётган таъсири ҳам бунга таҳдид сола олмасди. Аммо Россиянинг Украинага уруш эълон қилиши билан ҳамма нарса ўзгарди. Украина шаҳарлари билан биргаликда Кремл Россиянинг бутун дунё бўйлаб, айниқса постсовет ҳудудида таъсири вайрон бўлмоқда.

Энди Москва йўналишидан четга чиққан ҳар қандай баёнот ёки имо-ишора Марказий Осиё мамлакатларининг Россия билан алоқаларини узишга уринишларига ўхшайди ва унинг яқинда минтақадаги таъсирининг тугаши ҳақидаги гумонга сабаб бўлади. Ваҳоланки, Россиянинг минтақа билан товар айланмаси тез суръатлар билан ўсиб бормоқда, улкан миграция оқимлари ҳар икки йўналишда ҳам ҳаракат қилмоқда ва энг юқори даражадаги учрашувлар сони рекордларни янгиламоқда.

Шундай қилиб, охир-оқибат нима бўлади: Марказий Осиё Россиядан узоқлашадими ёки аксинча, унга яқинлашадими?

Биз улар билан бирга эмасмиз

Россия таъсирининг заифлашиши ҳақида гапиришга асос бор. Ўтган ўн ой ичида Марказий Осиёда Россия пропагандаси “муносабатларнинг иттифоқчилик руҳига тўғри келмаслиги” ҳақида кўп гапирилди ва бу бўйича етарлича иш қилинди.

Биринчидан, минтақанинг барча мамлакатлари нафақат Россиянинг Украинага бостириб киришини қўллаб-қувватламадилар, балки Россияга қарши санкцияларга ҳам риоя қилмоқдалар. Масалан, Марказий Осиё банклари Мир карталарини қабул қилмайди — фақат Америка хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (ОФАC) томонидан рухсат берилгандан кейингина Қозоғистонда жисмоний шахсларга улардан фойдаланишга рухсат берган.

Ҳеч бир мамлакат ДХР, ЛХР ва бошқа Украина ҳудудларини Россиянинг бир қисми деб тан олмади, бу ҳам оммавий равишда ва ҳеч бир рус сиёсий атамаларига оғишмаган ҳолда эълон қилинди. Агар 2014 йилдан кейин Марказий Осиё раҳбарлари Қримдаги воқеаларни аннекция деб аташдан қочишган бўлса, энди улар Украинада уруш давом этаётганини очиқ айтмоқдалар.

Шунингдек, Марказий Осиё Россия ўзига "душман" деб ҳисоблаган мамлакатлар билан алоқаларни фаол равишда мустаҳкамламоқда. Марказий Осиё раҳбарлари бирин -кетин Ғарбга мамлакатларига ташриф буюриб, санкцияларга риоя қилиш бўйича АҚШ билан маслаҳатлашмоқдалар ва Россияни четлаб ўтиш учун логистика йўналишларини ишлаб чиқиш ниятидалар.

Шу билан бирга, минтақа Россиянинг бир қатор интеграция лойиҳаларидан узоқлашмоқда: октябрь ойида Қирғизистон ўз ҳудудида КХШТ ҳарбий машғулотларини бекор қилди ва декабрь ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ЕОИИ саммитида Путин билан учрашмаслик учун Бишкекка ташрифини кейинга қолдирди. Туркий Давлатлар Ташкилоти каби таъсисчиси Россия бўлмаган лойиҳаларга тобора кўпроқ эътибор қаратилмоқда.

Бундай муҳитда ҳар қандай кичик ҳаракатлар Марказий Осиёнинг Россиядан узоқлашишини тасдиқлайди. Путин аэропортда ортиқча дабдаба билан кутиб олинмади, у билан учрашувга кечикиб борилди, туғилган кунига ҳатто боришмади ҳам, ундан узоқлашди ва ҳатто Россиянинг минтақадаги сиёсати ҳам танқид қилинмоқда. Бироқ, бошқа кўплаб фактлар ва маълумотлар бунинг аксини кўрсатмоқда — ҳамкорлик мустаҳкамланиб бормоқда..

Прагматик бирдамлик

Марказий Осиёнинг ҳозирги хатти-ҳаракатларида янгиликни кўриш қийин. Ушбу мамлакатлар илгари ҳам Россияни ҳарбий ҳаракатларини қўллаб-қувватламаган. 2008 йилда Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Дмитрий Медведев Грузиядаги Россия ҳаракатларини қўллаб-қувватлашларини кутганди, аммо улардан ёрдам олмади. МО мамлакатлари 2014 йилда Қримнинг қўшиб олинишини ҳам тан олишмади.

Шунчаки 2014 йилда Россия иқтисодиётига қарши санкциялар унчалик катта бўлмаган ва Марказий Осиё мамлакатларидан позицияни аниқ белгилаш талаб қилинмаган. Энди улар учун санкцияларга риоя қилиш Ғарбнинг қўллаб-қувватлаши ёки Россияга қарши ўйин эмас, балки ўз иқтисодиётларини қулаш ва изоляциядан қутқаришга уринишдир.

Марказий Осиё учун ташқи сиёсатдаги кўп векторлик —минимал иқтисодий фаровонлик учун зарурий шартлардандир. Бундан ташқари, Россия Ғарб билан алоқаларни узиш натижасида минтақани йўқотишлардан қоплашга тайёр эмас ва бунга кучи ҳам етмайди.

Шунинг учун Кремлнинг ўзи Марказий Осиё раҳбарларидан мустаҳкам бирдамликни талаб қилмайди. Президентнинг матбуот котиби Дмитрий Песков бошқача йўл тутиш кераклиги ҳақидаги мурожаатларга “ҳаммаси жойида” дея жавоб қайтарган.

Вақти-вақти билан Москва Марказий Осиёга Россияга боғлиқлигини эслатиб туриши бор ҳақиқат. Масалан, Қозоғистон ўз нефтининг 80 фоизини экспорт қиладиган Каспий магистрал нефт қувурининг Россия ҳудудидан ўтиши бир муддат тўхтатиб қўйилди. Аммо бу ерда гап мутлақ қўллаб-қувватлашни талаб қилиш ҳақида кетмаяпти, акс ҳолда босим даражаси бутунлай бошқача бўларди.

Москва ўзининг сўнгги иттифоқчиларини етаклаб юриш қудрати йўқ. Аксинча,Украина билан уруш ва Ғарбдан мутлақ ажралиш Россиянинг Марказий Осиёга бўлган қизиқишини кучайтирди.

Қўшнилар ҳақида эслаб қолишди

Кўп йиллар давомида Москванинг ташқи сиёсий устуворликлари Марказий Осиёдан узоқ эди. Минтақа Россияга шунчалик боғлиқки, у ҳали ҳам ҳеч қаерга кетмайди, кетаолмайди, деб ишонишган. Аммо уруш ва ташқи шерикларни танлаш имкониятининг пасайиши Кремлни Марказий Осиё мамлакатлари билан алоқаларни бирданига яхшилашга мажбур қилди.

Натижада Марказий Осиёнинг барча давлатлари билан товар айланмаси тез суръатлар билан ўса бошлади: Қозоғистон билан — 2022 йилнинг ўн ойида 10%, Ўзбекистон билан — тўққиз ой ичида 40%, Тожикистон билан — 22%, Қирғизистон билан — олти ой ичида 40%, Туркманистон билан — биринчи чоракда 45% ўсган.

2022 йил апрелдан июнгача Россияга сўнгги олти йил ичида Марказий Осиёдан келган муҳожирлар сони рекорд даражага етди: Ўзбекистондан 1,5 миллион, Тожикистондан 952 минг, Қирғизистондан 223 минг. Шунга кўра ва табиий равишда, Россиядан ушбу мамлакатларга пул ўтказмалари ўсди.

Ушбу ўсиш асосан санкциялар боис савдо оқимларини қайта йўналтириш ва уруш туфайли русларнинг Марказий Осиёга оммавий равишда кетиши билан боғлиқлиги аниқ. Шу билан бирга, Москва энди минтақага кўпроқ эътибор қаратаётгани ва у билан алоқаларни ривожлатирмоқчи бўлаётгани бор гап.

2022 йилга келибгина Путин кўп йиллар давомида биринчи марта Марказий Осиёнинг барча бешта давлатига ташриф буюрганини ҳамда минтақадаги ҳамкасблари билан телефон ва видео алоқа орқали тез-тез мулоқот қила бошлаганини пайқаш қийин эмас. Россия Президентининг Марказий Осиё раҳбарлари билан онлайн ва шахсий учрашувларининг умумий сони бу йил нақд 50 дан ошди.

Путиндан ташқари, Россиянинг барча юқори раҳбарияти, бош вазир Мишустин ва Хавфсизлик кенгаши раҳбари Патрушев котибидан тортиб Газпром раҳбари Миллер ҳамда кўплаб губернаторлар, уруш бошланиши билан Марказий Осиёга келиб кетишга улгуришди. Москванинг бундай қизиқиши нафақат Россияни изоляция қилишга уринишлар муваффақиятсиз тугаганини намойиш этиш истаги билан, балки амалий масалалар билан ҳам боғлиқ. Марказий Осиё мамлакатларига Москвани БМТдаги овоз бериш жараёнларида вақти-вақти билан қўллаб-қувватлаб туриш эслатиб турилди.

Масалан, Тожикистон Россияга Эрон камикадзе дронларини етказиб беришда шубҳа остига олинди. Душанбе эса буни рад этгани билан, у ерда Эрон ўзининг биринчи хорижий ишлаб чиқаришини очди. Ўзбекистоннинг "Promcomplektlogistic" компанияси Россия ҳарбий-саноат комплекси билан ҳамкорлик қилгани учун Америка санкцияларига учради. Россиянинг “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси Туркманистон қамоқхоналаридаги маҳбусларни урушга жалб қилаётгани ҳақида хабарлар мавжуд. Қирғизистондан Россияга оптик анжомларини етказиб бериш етти баравар ошди ва Европа Иттифоқидан Қозоғистонга маиший техника импортининг ўсиши унинг чиплари Россия ҳарбий саноатида ишлатилаётгани билан боғлиқ.

Бунга жавобан Россия маҳаллий ички сиёсатга кўпроқ кириб бормоқда. Илгари Москва маҳаллий режимларни фақат россияпараст бўлишини таъминлаш етарли деб ҳисоблаган бўлса, энди мамлакат ичидаги лидерларни ҳам очиқ-ойдин қувватлашга ўтди.

Масалан, Россия Тожикистон раҳбариятининг бир неча йиллик сўровларидан сўнг "Исломий тикланиш" партиясини террористик-мухолифат партияси деб тан олди. Шунингдек, Қирғизистон ва Тожикистоннинг илтимосига биноан Россияда фаоллар ва собиқ сиёсатчиларни ҳибсга олиш ҳамда депортация қилиш янада фаоллашди — ҳатто Россия фуқаролигидан ҳам чиқариб юборишлар кузатилди.

Агар илгари Россиядан имтиёзлар олишнинг муҳим шарти унинг интеграция лойиҳаларида иштирок этиш бўлса, энди бу ихтиёрий. Москва Ўзбекистонга миграция бўйича имтиёзлар бериб, "оргнабор"га таклиф қилинган ишчиларнинг сонига бўлган чекловни бекор қилди ва Тожикистонда миграция марказини очди, гарчи иккала мамлакат ҳам ЕОИИ таркибига кирмаса ҳам.

Россиянинг авторитарлик бўйича янги услублари ҳам Марказий Осиёга тобора кўпроқ экспорт қилинмоқда. Қирғизистонда расмийлар оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги янги қонунни таклиф қилишди, бу Россиядаги қонунчилик билан 95% бир хил. Шунингдек, ҳаракатлари ҳукуматга ёқмаган журналистларни таъқиб қилиш бўйича Россия амалиётини қабул қилмоқда. Ўзбекистонда улар "ноанъанавий жинсий алоқаларни тарғиб қилиш" ни жиноий жавобгарликка тортишни, Қозоғистонда эса "махсус (инқирозли) даврда қуролли кучларни обрўсизлантириш" учун жазо жорий этишни таклиф қилмоқдалар.

Кейин-чи, кейин нима бўлади?

Буларнинг барчаси шуни кўрсатадики, Россиянинг Марказий Осиёдаги таъсири турли соҳаларда давом этмоқда ва яқин келажакда тўхташ ниятида эмас. Тўғри, узоқ муддатли режалар ҳақида бирор бир нарса дейиш қийин.

Марказий Осиёда интеграция лойиҳаларини амалга ошириш Россияга учун аввал ҳам осон бўлмаган ва уруш бу ҳаракатларни деярли пучга чиқарди. ЕОИИ таркибида Ўзбекистонни кўриш ва буни кутишга ҳожат йўқ, шу жумладан Тожикистонни ҳам. Агар бу амалга ошган тақдирда ҳам, жуда катта имтиёзлар эвазига амалга ошади.

КХШТнинг обрўси эса янада пасайиб бормоқда. Украина фронтидаги муваффақиятсизликлар Россиянинг кучли армияси ҳақидаги афсоналарни эртакка айлантирди, бу эса Россия хавфсизлик соябонига боғлиқ бўлган мамлакатларни жиддий ўйланишга чақирди. Бу КХШТ тез орада парчаланади дегани эмас, лекин уни кенгайтириш имконияти ҳам нолга тенг.

Россиянинг Марказий Осиёдаги "юмшоқ" таъсири бизнинг кўз ўнгимизда эриб бормоқда. Сўровларга кўра, Марказий Осиё аҳолисининг аксарияти (Қирғизистонда 70%, Қозоғистонда 55% ва Ўзбекистонда 30%) ҳозирги иқтисодий қийинчиликларни Россиянинг Украинага бостириб кириши билан изоҳламоқда. Бишкек ва Олмаотада урушга қарши бир нечта норозилик намойишлари бўлиб ўтди, кўнгилочар жойлар рус эстрада юлдузларини қабул қилмади, рус тили машҳурлигини йўқотмоқда ва маҳаллий провайдерлар рус бўлмаган телеканаллар рўйхатини кенгайтирмоқда.

Марказий Осиё оммавий ахборот воситалари Украинадаги воқеаларни объектив равишда ёритишга ҳаракат қилмоқдалар, бунинг учун Россияда Роскомнадзор уларни тўсиб қўйди. Жамоатчилик муҳокамасида деколонизация мавзулари яна пайдо бўлди.

Марказий Осиёдаги Россия таъсирининг асосий устуни сиёсий элита ўртасидаги ишонч бўлиб қолмоқда. Ушбу режимларнинг бошида тахминан бир хил одамлар бор — совет даврида ўсган ва ўзаро рус тилида мулоқот қиладиган чоллар.

Ҳозирча ушбу режимлар Кремл билан урушга киришиш хавфини туғдирмайди ва Россиядан узоқлашиш бўйича жамоатчилик сўровига жуда эҳтиёткорлик билан жавоб берган ҳолда мактабларда рус тили дарсларини қисқартирадилар ёки кўчаларнинг номларини ўзгартирадилар., холос. Аммо Марказий Осиёдаги элита аста-секин ўзгариб бормоқда, жамият ҳали ҳам жуда ёш — аҳолининг ўртача ёши 30 ёшдан паст. Улар совет даврида уйлғаймаганлар, рус тилида камроқ гаплашадилар ва Россиядан ўрнак олишмайди.

Хулоса қилиб айтганда, Марказий Осиёнинг ҳозир яккамохов бўлиб қолган Россиядан тобора узоқлашиши табиий жараёндир. Зеро, Марказий Осиё давлатлари ҳеч қачон ҳозиргидек мустақил бўлмаган.

Абдулқодир Маҳмуд тайёрлади

Манба: Azon.uz

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.