Путиннинг Украина урушидан кўзлаётган асосий мақсадлари айтилди

Улашиш:

Россия президенти Владимир Путиннинг таржимаи ҳоли муаллифи, британиялик журналист ва ёзувчи Филипп Шорт Guardian газетасида чоп этилган мақоласида Россиянинг Украинага бостириб кириши мақсадларини таҳлил қилди. 
Шортнинг сўзларига кўра, Путиннинг мақсади нафақат Киевдаги режимни ўзгартириш, балки, энг муҳими, НAТО уни тўхтатишига ожизлигини исботлашдир.
Путин ғалабани эълон қила олиши учун Москвага катта ютуқлар керак эмас. Россия учун бутун Донбасс ва Қримга борадиган қуруқликдаги кўприкни назорат қилиш кифоя, дейди Шорт.
Aммо Путин кўпроқ нарсани хоҳлайди. Aгар рус қўшинлари Одесса ва унга туташ Қора денгиз соҳилларини эгаллаб олса, бу Украина учун мисли кўрилмаган йўқотиш бўлади. 
Украинадаги уруш якка ҳолда содир бўлмайди. Россия Европада AҚШ ўрнатган хавфсизлик тартибига қарши чиқаётган бўлса, Хитой Осиёда Вашингтонга қарши чиқмоқда. Натижалари ўнлаб йиллар давомида тўлиқ намоён бўлмайдиган геосиёсий кураш бошланди. Совуқ урушдан кейинги 30 йиллик дунё тартиби ниҳоясига етмоқда. Дунё кучларнинг янги мувозанатини кутмоқда, деб ёзади Филипп Шорт Guardian газетаси саҳифаларида.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.