Путин Донбассда махсус операция ўтказилишини эълон қилди

Улашиш:

Россия президенти Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция ўтказишга қарор қилганини маълум қилди.

«Биз воқеаларнинг ҳар қандай ривожланишига тайёрмиз. Барча зарур қарорлар қабул қилинди», — деган Путин.

Шунингдек, Путин Украина армияси ҳарбий хизматчиларидан қуролларини ташлашни талаб қилди.

Бу орада Украинанинг Харков, Днепр ва Запороже халқаро аэропортлари ёпилди. Россия самолётларининг ҳарбийлар билан қўнишининг олдини олиш учун қўниш йўллари тўсиб қўйилмоқда.

Украина Россия ва Беларус энергия тизимларидан бутунлай узилган ва ҳозирда офлайн режимда ишламоқда.

Украина ОАВлари хабар беришича, Киев, Краматорск, Одесса, Харков ва Бердянск ҳудудларида портлашлар содир бўлмоқда.

Аввалроқ Россиянинг Киевдаги элчихонаси байроғи туширилганди. РФ ташқи ишлар вазирлиги элчихонада ишловчи россиялик ходимлар ва уларнинг оилалари Украинадан эвакуация қилиниши ҳақида баёнот берди. 

Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши (МХМК) бутун Украина ҳудудида, «Луганск ва Донецк ХР»дан ташқари, фавқулодда ҳолат жорий этишга қарор қилди. 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.