Россиянинг Киевдаги элчихонаси байроғи туширилди

Россиянинг Киевдаги элчихонаси байроғи туширилди

Россиянинг Киевдаги элчихонаси байроғи туширилди. РФ ташқи ишлар вазирлиги элчихонада ишловчи россиялик ходимлар ва уларнинг оилалари Украинадан эвакуация қилиниши ҳақида баёнот берди.

Эвакуация ушбу ходимлар ва уларнинг оилалари хавфсизлиги учун амалга оширилмоқда, дейилади «Интерфакс» хабарида.

Аввалроқ Киевни Ғарб мамлакатлари элчихоналари ходимлари тарк этганди. Хусусан, АҚШ дипломатлари ишхонани Львовга кўчириб, қўшни Польшада тунашни режалаштиришган.