Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш маркази Жиззах вилоят ҳудудий бўлими ходимлари иштирокида брифинг ўтказилди

Улашиш:

2020 йил 22 сентябр куни Жиззах вилояти ОАВ ходимлари ва Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Республика маркази Жиззах вилоят ҳудудий бўлими ходимлари иштирокида брифинг ўтказилди.

Шунингдек брифингда давлат ташкилотлари, Жиззах вилояти “Истиқлол авлоди” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази, ЎзННТМА Жиззах вилояти ҳудудий бўлими ва “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот маркази Жиззах вилоят бўлим ходимлари хам иштирок этишди.

Марказ раҳбари ва марказ ҳуқуқшуноси ҳамда руҳшуноси томонидан 2020 йилнинг саккиз ойи давомида амалга оширилган ишлар бўйича маълумотлар, ҳамда марказгаа келган аянчли тақдирга тушган аёллар муамолари юзасидан маълумот берилди. 

2020 йилнинг саккиз ойидажами 982 та мурожаат ўрганлиди, улардан 859 нафар аёллар ва 85 нафар эркаклар ва 38 нафари болаларни ташкил этди. 859 нафар аёлдан 93 нафарига тиббий, 362 нафарига психологик, 385 нафарига ҳуқуқий ёрдам ҳамда 56 тафарига ижтимоий ёрдамлар кўрсатилди. Улардан 36 нафар аёлнинг бандлигини таъминлашга кўмак берилди, 16 нафар аёлга яшаб турган МФЙ ҳудудида жамоатчилик ишларида ўз ишини бошлашига ёрдам кўрсатилди, 104 нафар аёл оиласи билан яраштирилиб, нормал ҳаётга қайтарилди. Шундан, 85 нафар эркакларга асаосан ҳуқуқий ва психологик ёрдамлар кўрсатилган.

Аёллар орасида жабр кўрганлардан 572 нафари оиладаги келишмовчилик-низолардан, 95 нафари ажрашиш масалаларидан, 10 нафари оиладаги можаролар оқибатида уйидан чиқиб кетиб, ноқонуний миграция ва ички миграция оқибатида одам савдосидан, 29 нафари ҳужжатларини тиклашдан, 46 нафари ишга жойлаштиришдан, 11 нафари уй-жойсиз қолганликдан, 3 нафари эса чин етим бўлиб, қариндошлари томонидан зўравонликларга учраганлиги оқибатида уй-жой ва бошқа низолари келиб чиққанидан юзага келган муамоларни ҳал қилишда амалий ёрдам беришликни сўраб мурожаат қилишган.

Шу даврда марказга жами 47 нафар аёллар ва 31 нафар болалар вақтинчалик яшаш учун жойлаштирилиб, улардан 6 нафарига Вилоят ва туман ҳокимликлари, Вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ва туман бўлимлари билан ҳамкорликда бепул уй-жой билан таъминланишида амалий ёрдам кўрсатилди,                   11 нафарига шахсига оид ҳужжатлари қайта тикланган бўлса, 28 нафари касбга ўқитилди ҳамда 18 нафар аёлларни бандлиги таъминланди, бундан ташқарии 33 нафарининг ижтимоий-тиббий ва руҳий ҳолати тикланиб, жойлардаги ҳамкорларимиз бўлган ички ишлар бўлимларини профилактика инспекторлари, маҳалла маслаҳатчилар билан ҳамкорликда, яқинлари билан муроса қилиниб, оиласи бағрига қайтарилди, бу билан уларнинг қарамоғида бўлган 30 нафардан ортиқ фарзандлар етимликдан сақлаб қолинди.

Марказда хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича узлуксиз бепул маслаҳат бериш мақсадида Ишонч телефони (+99872-222-94-01, +99899-092-9111) ташкил этилиб, узлуксиз ишлаши йўлга қўйилган. 

Шунингдек, брифингда ОАВ ходимлари қизиқтирувчи саволлар юзасидан марказ ходимларидан тегишли маълумотларга эга бўлишди.  Шу билан биргаликда ОАВ ходимлари брифингда мухокама қилинган муаммоларни олдини олиш ва ахоли орасида тўғри тарғиб қилиш борасида ўз фикрларини билдиришди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.