Жиззахда “Зўравонликсиз 16 кун” акциясига старт берилди

Улашиш:

25 ноябрдан 10 декабрга қадар “Зўравонликсиз 16 кун”  акциясига старт берилди. Бутун дунё бўйлаб аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш акцияси Республикамиз миқёсида ҳар йили кенг қамровда ўтказилиб келинади.

Бугун Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Республика марказининг Жиззах вилоят ҳудудий  бўлинмасида акция бошланиши олдидан бир қатор давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда тарғибот-ташвиқот тадбирлари бўйича брифинг ташкил этилди.

Брифингда зўравонлик тўғрисида, унинг турлари ва унинг оқибатида юзага келадиган муаммолар ва хуқуқий оқибатлари бўйича тушунтириш берилди. Зўравонликка учраган аёлларга ИИБ профилактика хизмати томонидан “Ҳимоя ордери” берилиши, амал қилиш муддати ва унинг тартибини бузганда келиб чиқадиган маъмурий жавобгарлик масаласи юзасидан ҳамкорлар Жиззах вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, Жиззах вилояти ИИБ ҳамда Республика “Истиқболли Авлод” ижтимоий-ахборот марказининг Жиззах вилояти бўлими вакиллари томонидан тушунтиришлар берилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.