“Aёлларга нисбатан зўрлик ва тазйиқларнинг олдини олишда ҳамкорлик” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди

Улашиш:

Бугун Жиззах вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси Aёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Республика маркази Жиззах вилоят ҳудудий бўлимида “Aёлларга нисбатан зўрлик ва тазйиқларнинг олдини олишда ҳамкорликдаги чора-тадбирлар, амалга оширилаётган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ташкил етилди.

Унда Жиззах вилоят суди судьяси, вилоят ИИБ ходими, вилоят журналистлар ижодий уюшмаси аъзолари, вилоят ва республика журналистлари, ОAВ вакиллари ҳамда блогерлар иштирок етишди.

Aнжуман давомида Жиззахда аёлларга нисбатан содир етилган тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари, жорий йилнинг 10 ойи давомида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот бериш билан бирга муҳокама ҳам етилди.

Жумладан, Жиззах вилоят суди судьяси Шухрат Худаяров ўз маърузасида, Жиззах вилоят суди жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари томонидан жорий йил давомида 85 та шахсга нисбатан 68 та жиноят иши аёлларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ жиноят ишлари ҳисобланади. Шулардан айблов ҳукми 59 та иш бўйича 74 шахсга нисбатан чиқарилганлиги, айблов ҳукми чиқарилганлардан 40 та шахсга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 33 та шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар, 1 та шахсга нисбатан шартли жазо тайинланганлиги, 10 та шахс бўйича 8 та жиноят иши ярашувга асосан тугатилганлиги, кўрилган 39 та жиноят иши бўйича хусусий ажримлар чиқарилганлиги, зўравонлик ва тазйиққа учраган аёллар жами 83 тани ташкил қилиб, уларни ёши бўйича таҳлил қиладиган бўлсак, 18 ёшгача 35 тани, 18 ёшдан 30 ёшгача 16 тани, 31 ёшдан 60 ёшгача 29 тани, 60 ёш ва ундан юқори 3 тани ташкил қилишини баён қилди.

Бундан ташқари, Ш.Худаяров мазкур жиноятларни келиб чиқиш сабаблари ва уни олдини олиш бўйича ҳам ўз фикрларини билдирди. 

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.