“Жиззах вилоятида 2021 йилда жиноятчилик бир неча фоизга кўпайган” – вилоят суди

Улашиш:

 Жорий йилнинг 3 декабр куни Жиззах вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати биносида “9 декабр – Халқаро коррупцияга қарши курашиш” кунига бағишланган марказий ва маҳаллий журналист ва блогерлар ҳамда масъуллар иштирокифдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sangzor.uz мухбири Бекжон Жўрақулов хабар бермоқда.

Унда Жиззах вилоят судларининг жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли худудга айлантириш бўйича “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ҳамда тадбирлар режаси ижроси доирасида судлар фаолиятининг очиқлиги, ошкоралиги ва шаффофлигини таъминлаш, коррупциявий хатарларнинг олдини олиш ва бартараф этиш каби масалалар ўртага ташланди.

 

“Жорий йилнинг 9 ойи давомида 1285 шахсга нисбатан 971 та жиноят иши кўриб чиқилган бўлиб, шундан 1061 шахсга нисбатан 774 та жиноят ишлари бўйича ҳукм чиқарилган, 212 шахсга нисбатан 193 та жиноят иши тугатилган, 2 шахсга нисбатан 2 жиноят иши бўйича тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган”, - деди Жиззах вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судяси Шухрат Худаяров.

 

Унинг айтишича, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жиноят ишларининг кўрилиши 119 тага ёки 12,0фоизга кўпайган.

Шунингдек, вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судяси Собир Кулиевнинг таъкидлашича, Жиззах вилоятида сўнги пайтларда жиноятчилик бир неча фоизга кўпайган. Булар асосан, аёллар, вояга етмаганлар, ёшлар ўртасида содир бўлмоқда.

“Хусусан, жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят туман (шаҳар) судлари томонидан 2021 йилнинг 9 ойи давомида 15047 нафар шахсларга нисбатан 12756 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилган. Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларнинг кўрилиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 752 тага ёки 5,8 фоизга, маъмурий жавобгарликка тортилган шахслар сони 1084 нафарга ёки 10,7 фоизга ошган”, - деди вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судяси Собир Кулиев.

 

Жорий йилнинг 3 декабр куни Жиззах вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати биносида “9 декабр – Халқаро коррупцияга қарши курашиш” кунига бағишланган марказий ва маҳаллий журналист ва блогерлар ҳамда масъуллар иштирокифдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Жиззах вилоят судларининг жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли худудга айлантириш бўйича “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ҳамда тадбирлар режаси ижроси доирасида судлар фаолиятининг очиқлиги, ошкоралиги ва шаффофлигини таъминлаш, коррупциявий хатарларнинг олдини олиш ва бартараф этиш каби масалалар ўртага ташланди.

“Жорий йилнинг 9 ойи давомида 1285 шахсга нисбатан 971 та жиноят иши кўриб чиқилган бўлиб, шундан 1061 шахсга нисбатан 774 та жиноят ишлари бўйича ҳукм чиқарилган, 212 шахсга нисбатан 193 та жиноят иши тугатилган, 2 шахсга нисбатан 2 жиноят иши бўйича тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган”, - деди Жиззах вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судяси Шухрат Худаяров.

Унинг айтишича, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жиноят ишларининг кўрилиши 119 тага ёки 12,0фоизга кўпайган.

Шунингдек, вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судяси Собир Кулиевнинг таъкидлашича, Жиззах вилоятида сўнги пайтларда жиноятчилик бир неча фоизга кўпайган. Булар асосан, аёллар, вояга етмаганлар, ёшлар ўртасида содир бўлмоқда.

 

“Хусусан, жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят туман (шаҳар) судлари томонидан 2021 йилнинг 9 ойи давомида 15047 нафар шахсларга нисбатан 12756 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилган. Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларнинг кўрилиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 752 тага ёки 5,8 фоизга, маъмурий жавобгарликка тортилган шахслар сони 1084 нафарга ёки 10,7 фоизга ошган”, - деди вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судяси Собир Кулиев.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.