Месси ЖЧ ғолиблигига даъвогарларни санади — Аргентина йўқ...

Месси ЖЧ ғолиблигига даъвогарларни санади — Аргентина йўқ...

Фото: Football365

Аргентина терма жамоаси сардори Лионел Месси CONMEBOL ютуб-каналига интервю берди.

У жаҳон чемпионати (Қатар-2022) фаворитларини санаб ўтди. Қизиғи, Мессининг рўйхатида Аргентина йўқ.

«Агар фаворитларни санайдиган бўлсам, бу кетма-кетлик Бразилия, Франция ва Англиядан иборат. Назаримда, улар бошқалардан сал олдинроқда», — деди Месси. Аммо у жаҳон чемпионатида ҳар нарса бўлишини ҳам қўшимча қилиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги жаҳон чемпиони — Франция. 2018 йили Россияда ўтган мундиалда французлар хорватлардан устун келишган.

Қатардаги жаҳон чемпионатига 20 ноябр куни старт берилади. Аргентина С гуруҳида Саудия Арабистони, Мексика ва Полша билан куч синашади.


Яндекс.Метрика