ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

Улашиш:

ГУРУЧ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

1. Гуруч совуқ иқлимни кўтара олмайди. Унинг яхши униб-ўсиши учун ҳаво ҳарорати Цельсий шкаласи бўйича +10 даража бўлиши керак. Кейин бу ўсимлик намликни севади.

2. Россияда XIX асрга қадар гуручни «сарацин дони» деб аташган.

3. Шоли поясининг узунлиги бир ярим метргача етиши мумкин.

4. Гуручнинг 70 фоиз қисмини углеводлар эгаллайди. Оқсиллар гуручда жуда кам бўлади.

5. Гуручдан турли ширинликлар ҳам тайёрлашади. Косметика пудраси ҳам айнан гуручдан тайёрланади.

6. Гуруч йиғиштириб олингач, шоли сомонидан саноатда қоғоз ва картонлар тайёрланади.

7. Гуручни одамлар бундан 9 минг йил бурун етиштира бошлашган.

8. Дунёнинг ярим аҳолиси асосан гуруч истеъмол қилади.

9. Статистик маълумотларга қараганда, ер юзидаги 1 миллиардга яқин одам гуруч етиштириш билан банд.

10. Айрим тоғли давлатларда, масалан, Бутанда фақат қизил гуруч етиштиришади.

11. Осиёда гуруч бойлик тимсоли саналади.

12. 100 грамм гуручда 82 килокалория мавжуд. Демак, ундан парҳез таоми сифатида фойдаланса бўлади.

13. Осиёнинг баъзи давлатларида гуручдан шароб ва пиво ҳам тайёрлашади.

14. Гуруч Европада Александр Македонский юришидан сўнг пайдо бўлган.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.