Суперкомпьютер ЖЧ-2022 ғолиблигига асосий даъвогарларни аниқлади

Улашиш:

20 ноябрда Қатарда бошланадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатида ғолибликка асосий даъвогарлар — Бразилия, Аргентина ва Франция. Футбол статистикаси билан шуғулланувчи Opta компанияси энг кучли терма жамоалар рейтингини тузди.

Компания жаҳон чемпионати финалида қатнашувчи 32 жамоанинг салоҳиятини ҳисоблаш учун суперкомпьютердан фойдаланди. Компьютер нафақат алоҳида ўйинчиларнинг маҳорати ва кучини, балки жамоаларнинг қайси гуруҳга тушгани, яъни рақиблари имкониятларини ҳам баҳолади.

Компьютернинг айрим ҳисоб-китоблари ғалати. Мисол учун, турнирда ғалаба қозониш учун Испаниянинг имкониятини Англияникидан юқори баҳолаган компьютер талқинига кўра, инглизларнинг чоракфинал, яримфинал ва финалда ўйнаш эҳтимоли испанларникидан юқорироқ.

Opta талқинига кўра, 2022 йилги мундиал ғолиблигига асосий даъвогарлар етакчи ўнлиги қуйидагилар:

  1. Бразилия (чемпионлик эҳтимоли — 16,3 фоиз);
  2. Аргентина (13,1 фоиз);
  3. Франция (12,0 фоиз);
  4. Испания (8,9 фоиз);
  5. Англия (8,8 фоиз);
  6. Германия (7,7 фоиз);
  7. Нидерландия (6,6 фоиз);
  8. Белгия (5,8 фоиз);
  9. Португалия (5,4 фоиз);
  10. Дания (3,2 фоиз).
2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.