Америка Кубоги-2021. Бразилия қийинчилик билан финалга чиқди

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

Америка Кубогининг дастлабки яримфинал ўйинида мезбон Бразилия қийинчилик билан Перу устидан ғалаба қозонди. 
Учрашувнинг биринчи бўлимида Пакета киритган гол ўйин охиригача ягона бўлиб қолди.

Бразилия — Перу 1:0
Гол: Пакета (35).
Бразилия – Эдерсон, Данило, Маркиньос, Тиаго Силва, Лоди (Милитао, 85), Каземиро, Фред (Фабиньо, 85), Эвертон (Эвертон Рибейро, 70), Лукас Пакета (Дуглас Луис, 90+2), Неймар, Ришарлисон (Винисиус Жуниор, 85). 
Перу – Гальесе, Корсо (Лора, 75), Сантамария, Рамос (Гарсия, 46), Кальенс, Трауко (Лопес, 46), Пенья, Тапия (Тавара, 89), Йотун, Куэва (Орменьо, 81), Лападула.
Огоҳлантиришлар: Йотун (56), Винисиус Жуниор (89), Лопес (90).

Бразилия термаси финалда Аргентина — Колумбия жуфтлиги ғолиби билан чемпионлик масаласини ҳал қилади.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг