Килиан Мбаппе финалдаги мағлубиятдан сўнг пост қолдирди

Килиан Мбаппе финалдаги мағлубиятдан сўнг пост қолдирди

Жаҳон чемпионати финал учрашувида Аргентина Франция устидан пенальтилар сериясида ғалаба қозонди.
Асосий вақтда томонлар 3:3 ҳисобидаги дурангни қайд этди, футбол лотереясида Месси жамоадошларининг қўли баланд келди, 4:2. Жамоасининг 3 та голига муаллифлик қилиб, якунда мағлубиятга учраган Килиан Мбаппе ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали пост қолдирди.

23 ёшли ҳужумчи ушбу суратни юклаб, унинг остига қуйидагича изоҳ қолдирди: "Биз қайтамиз".