Дунёнинг энг бой одами, миллиардер Илон Маск Аргентина ва Франция терма жамоалари ўртасида кечган ЖЧ-2022 финал учрашуви ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
“Бундан яхшироқ якунни тасаввур қилиб бўлмасди. Аргентина ва Франция ижросида фантастик футбол”, — деб ёзди америкалик тадбиркор ўзининг ижтимоий тармоқлардаги хабарида.
Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг асосий ва қўшимча бўлимлари 3:3 ҳисобида дуранг билан якунланди. Пенальтилар сериясида эса аргентиналиклар 4:2 ҳисобида зафар қучишди.