Осиё футбол конфедерацияси ОФК Кубоги 2021 йилги мавсум гуруҳ босқичи “F” гуруҳи ўйинлари марказлашган ҳолда Тожикистонда ўтказилишини эълон қилди. Бу ҳақида "Янги Ўзбекистон" газетаси интернет нашри ТФФ расмий сайтига таяниб маълумот бермоқда.
“F” гуруҳидан Ўзбекистоннинг ОКМК ёки “Насаф” Тожикистоннинг “Хўжанд”, Туркманистоннинг “Олтин аср” ва Қирғизистоннинг “Олой” клублари жой олган.
Гуруҳ босқич ўйинлари марказлашган тизимда 14-20 май кунлари Душанбедаги “Марказий” стадионида ўтказилади. Гуруҳ ғолиблари ўртасидаги плей-офф баҳслари эса 11-25 август кунлари бўлиб ўтади. Бу ўйинлар мезбони ҳали аниқ эмас.
Қайд этиш жоизки, ОКМК Қатарнинг “Ал-Ғарафа” клубига қарши ОЧЛ саралаш босқичи плей-офф баҳсида ғалаба қозонса, ОЧЛ “А” гуруҳидан жой олади. “Насаф” эса ОФК Кубогида иштирок этади. Акс ҳолда Олмалиқ клуби ОФК Кубоги “F” гуруҳида қатнашиб, ўйинларини Душанбеда ўтказади.
ОФК кубоги “F” гуруҳи ўйинлари жадвали:
1-тур
14 май.
ОКМК/”Насаф” – “Олой”.
“Олтин аср” – “Хўжанд”.
2-тур
17 май.
“Олой” – “Олтин аср”.
“Хўжанд” – ОКМК/ “Насаф”.
3-тур
20 май
ОКМК/ “Насаф” – “Олтин аср”.
“Хўжанд” – “Олой”.